18:06, 26 Январь 2022 | GMT +5
Алмати ва яна икки вилоятдан 145 дона қурол мусодара қилинди
ALMATY. Kazinform - Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Алмати шаҳри, Алмати ва Жамбил вилоятларида 145 дона қурол мусодара қилинди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Абдраҳмонов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Алмати шаҳри, Алмати ва Жамбил вилоятларида 145 та қурол мусодара қилинди, улардан 82 таси Алматидаги қурол-яроғ дўконларидан ўғирланган», — деди полиция вакили.
Шунингдек, у қурол қабул қилиш давом этаётганини қайд этди.
«Фуқароларга ноқонуний сақланган ёки топилган қуролларни ихтиёрий равишда топшириш имконияти берилади. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 287-моддасига асосан қурол ва ўқ-дориларни топширган шахслар жиноий жавобгарликдан озод қилинади», — деди у.
Муаллиф: Алма Муқанова