Алмати ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри рейс очилди
ALMATY. Kazinform - Thai AirAsia X лоукостер-ташувчи авиакомпанияси Алмати - Бангкок (Дон Муанг) янги халқаро рейсини ишга туширди, деб хабар беради Kazinform.
Алматидан Таиланд пойтахтига тўғридан-тўғри рейслар ҳафтасига тўрт марта - сешанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари кенг фюзеляжли Airbus A330 самолётларида амалга оширилади.
Ушбу йўналишнинг ишга туширилиши авиакомпания учун Марказий Осиё бозорига биринчи марта киришда муҳим қадамдир.
Ҳозирда Thai AirAsia X Бангкокдан (Дон Муанг) Токио, Осака, Нагоя, Саппоро ва Сендай (Япония), Сеул (Жанубий Корея), Деҳли (Ҳиндистон), Шанхай (Хитой), Ар-Риёд (Саудия Арабистони) ва энди Алмати (Қозоғистон) шаҳарларига тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширмоқда ва 11 та Airbus A330-300 самолётларидан фойдаланади.