Алмати турнирининг чорак финалига қадар етиб борган Жуқаев рейтингда 184-ўринга кўтарилди
ASTANA. Kazinform – Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) томонидан эълон қилинган жаҳон рейтингида қозоғистонлик теннисчиларнинг ўрни аниқланди.
Ўтган ҳафта Алматидаги АТР 250 турнирида жароҳати сабаб иштирок эта олмаган Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Александр Бублик 28 дан 32 га тушди.
Бошқа томондан, ушбу мусобақада чорак финалгача етиб борган 24 ёшли Бейбит Жуқаев 213-ўриндан 184-ўринга кўтарилган. Ҳозирда Бейбит рейтингдаги ўзининг энг яхши кўрсатгичига яқин (171).
Александр Шевченко 61-дан 59-га кўтарилди, Михаил Кукушкин эса 111-ўринда қолди. Дмитрий Попко 173-дан 175-га, Тимофей Скатов 192-дан 194-га тушиб кетди.
ТОП-3да ўзгариш йўқ: Янник Синнер (Италия), Карлос Алькарас (Испания) ва Александр Зверев (Германия).
Жуфтликлар баҳсида испаниялик Марсель Гранольерс, аргентиналик Орасио Себальос, хорватиялик Мате Павич кучли учликдан жой олди.
Ўтган ҳафта Антверпенда (Бельгия) бўлиб ўтган АТР 250 мусобақасининг финал босқичига чиққан қозоғистонлик Александр Недовесов 57-дан 55-га кўтарилган бўлса, А.Бублик 114-дан 116-га тушиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарина Дияс жаҳон рейтингида дарҳол 109-ўринга кўтарилгани ҳақида ёзган эдик.