Зарина Дияс жаҳон рейтингида 109 поғона кўтарилди

ASTANА. Kazinform - Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) яккалик ва жуфтлик баҳсларининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Рейтингда қозоғистонликлардан Зарина Дияс ўзига хос натижа кўрсатди.

Зарина Дияс
Фото: спортчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан

Кеча Туркиядаги Кайсери турнирида чемпион бўлган Зарина бирданига 109 поғона юқорилаб, 488-ўриндан 379-ўринга кўтарилди. Гарчи у спорт фаолиятидаги энг яхши кўрсаткичидан (31 та) узоқ бўлса-да, қозоғистонлик теннисчи рейтингда юқорилаб бормоқда.

“Бу ғалаба мен учун муҳимдир. Икки йиллик танаффусдан сўнг қайтдим ва илк ғалабани қўлга киритдим. Барча мухлисларга қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат”, — деб ёзди Зарина Дияс Туркиядаги чиқишларидан сўнг Instagramдаги саҳифасида.

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина 5-ўринда қолган бўлса, Юлия Путинцева 32-ўриндан 29-ўринга кўтарилиб, яна ТОП-30 га кирди.

Беларусь вакили Арина Соболенко польшалик Ига Швентекнинг ўрнини босиб, жаҳон рейтингида пешқадамлик қилди. Кучли учликка америкалик Кори Гауфф кирган.

Жуфтлик баҳсларида чехиялик Катерина Синякова, янги зеландиялик Эрин Рутлифф ва украиналик Людмила Киченок пешқадамлик қилмоқда.

Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларидаги биринчи ракеткаси Анна Данилина 22-ўриндан 23-ўринга тушиб кетди, Юлия Путинцева 111-ўриндан 110-ўринга кўтарилди.

Сўнгги хабарлар