Алмати шифокорлари беморнинг умуртқа поғонасидаги саратонни олиб ташлашнинг янги усулидан фойдаланишди

ALMATY. Kazinform – Марказий шаҳар клиник шифохонаси шифокорлари интраоператив нейромониторинг тизими ёрдамида биринчи махсус операцияни ўтказди, умуртқа поғонасидаги саратонни олиб ташлади. Юқори технологияли операция мажбурий ижтимоий тиббий суғурта ҳисобидан амалга оширилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Шифохонанинг нейрохирургия бўлими мудири Марат Алматовнинг таъкидлашича, бу усул операция вақтида беморнинг асаб тизими зарарланишидан максимал даражада ҳимоя қилади. Шунингдек, у нейрохирургга операция давомида бажарилган манипуляцияларни диққат билан кузатиш имконини беради.

«Операция олдидан беморнинг мушаклари ва танасининг функционал майдонига махсус электродлар жойлаштирамиз. Кейин биз уларни интраоператив нейромониторинг тизимига улаймиз. Шундай қилиб, биз операцияни тўлиқ назорат қиламиз. Бу тизим манипуляция пайтида асаб тизимининг шикастланишининг олдини олади»-, деди шифокор.

Юқори технологияли операция беморнинг 6 ва 7-умуртқаларида ўтказилди.

«Икки соат давом этган операция муваффақиятли ўтди. Беморда нормал ҳаётга қайтиш учун тўлиқ имконият бор», - деди Марат Алматов.

Юқори технологияли операциялар мажбурий ижтимоий тиббий суғурта орқали тўланади.


Муаллиф: Думан Арғингелди


Сўнгги хабарлар