Алмати шаҳрида сабзавот нархлари барқарорлашади

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида картошка, сабзи, пиёз ва карам нархлари барқарорлашади, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Алмати шаҳрида сабзавот нархлари барқарорлашади
Фото: freepik

Шу мақсадда шаҳар Алмати, Жамбил, Павлодар ва Қарағанди вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларидан 10 минг 440 тонна сабзавот маҳсулотлари харид қилмоқда. У Magnum Cash& Carry супермаркетларида белгиланган, арзонлаштирилган чакана нархларда сотилади.

— Нархларни барқарорлаштириш даври 2025 йил 1 сентябрдан 2026 йил 30 апрелгача давом этади, — дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Жорий йилнинг март ойида «Алмати» ИТК йирик чакана савдо тармоғи билан умумий ҳажми 606 тонна бўлган 11 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш бўйича кредит шартномасини имзолади. Рўйхатга қуйидагилар киради: гречка , рожки (оғирлик бўйича), гуруч, кунгабоқар ёғи, юмшоқ қадоқдаги 2,5% ёғли кефир, 72,5% ёғли сариёғ, юмшоқ қадоқдаги 2,5% пастеризацияланган сут, товуқ гўшти (оёқлари, сонлари), биринчи навли ун, мол гўшти (қисми). Дастур муддати 2025 йил мартидан 2026 йил мартигача.

Биринчи навли товуқ тухумлари нархи ҳам белгиланган. 2027 йил октябргача етиштирувчининг йирик савдо тармоқлари ва маиший хизмат кўрсатиш дўконлари учун сотиш нархи бир дона учун 51 тенгени ташкил қилади. Бундан ташқари, раста нархидаги максимал белги 15% дан ошмаслиги керак.

2025 йилнинг февралидан майигача “Бабушкин Лужок” бренди сутининг нархи литри учун 348 тенге этиб белгиланди. У оддий дўконларда сотилади.

Жорий йилнинг август ойига қадар шакар 10 фоиздан ошмайдиган товар баҳоси билан бир килограмми 380 тенгедан қатъий белгиланган нархда сотилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаевга топшириқлар бергани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар