Алмати шаҳрида КХШТ Парламент Ассамблеяси Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Мажилиси раиси Ерлан Қошанов бошчилигидаги Парламент делегацияси Алмати шаҳрида бўлиб ўтган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Парламент Ассамблеяси Кенгаши йиғилишида иштирок этди.

КХШТ ПА
Фото: Мажилис матбуот хизмати

Ерлан Қошанов йиғилиш иштирокчиларига Қозоғистоннинг 2024 йилда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига раислик давридаги устувор вазифаларини амалга оширишнинг бориши ҳақида ахборот берди.

КХШТ
Фото: Мажилим матбуот хизмати

 

– Ташкилотимизнинг тинчлик, халқаро ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, аъзо давлатларнинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилишдаги салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдик. Мазкур ҳужжат парламентларимизнинг зарур намунавий қонунлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш бўйича келишилган ҳаракатларини ўз ичига олади, - деди Мажилис спикери.

Ерлан Қошанов ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида терроризм ва экстремизм, ахборот технологиялари ва наркотик бизнеси соҳасидаги жиноятларга қарши курашишга қаратилган қатор тадбирларни қайд этди.

КХШТ
Фото: Мажилис матбуот хизмати

 

Мажилис раиси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалалари бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчилари дунёдаги умумий геосиёсий вазиятни муҳокама қилиб, Яқин Шарқдаги вазият алоҳида ташвиш уйғотаётганини қайд этдилар. Мажилис спикери халқаро ҳамжамият Афғонистондаги оғир гуманитар вазиятни унутмаслиги лозимлигини таъкидлади.

– Парламентлараро миқёсдаги бунёдкорлик ишларимиз доирасида бу масалаларга ҳамиша алоҳида эътибор қаратамиз. Ҳозирги таҳдидларга қарши курашиш учун қонунчилик базасини яратиш мақсадида мамлакатларимиз парламентлари ўртасидаги фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим, деб ҳисоблайман, – деди Ерлан Қошанов.

Ерлан Қошанов
Фото: Мажилис матбуот хизмати

 

Қозоғистон томони билан бир қаторда Россия Федерацияси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин, Беларусь Республикаси Миллий мажлиси вакиллар палатаси раиси Игор Сергеенко, Қирғизистон Жогорку Кенеши раиси Нурланбек Шакиев, Тожикистон Республикаси Мажлиси Олий Мажлиси Миллий раиси Рустами Эмомали ва КХШТ Бош котиби Иманғали Тасмағамбетов, КХШТ ПА ижрочи котиби Сергей Поспеловлар иштирок этдилар.

ПА
Фото: Мажилис матбуот хизмати

 

Сўнгги хабарлар