Алмати шаҳрида Кемел Тоқаев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда
Алмати шаҳрида қозоқ адабиётининг кўзга кўринган намояндаси, ёзувчи, журналист Кемел Тоқаев таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан «Қазақ детектив жанрының дарабозы» деб номланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Анжуманда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия ижодкор зиёлилари вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида ҚР Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Давлат раҳбарининг табрик сўзини ўқиб эшиттирди.
Анжуманда мамлакатда детектив жанрининг ривожланиши ва ўзига хос жиҳатлари, “Қозоқ детективининг отаси” деб эътироф этилган ёзувчи Кемел Тоқаев ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар ва янги топилмалар муҳокама қилинди.
Мутахассис олимлар Кемел Тоқаев нафақат қозоқ детектив жанри, балки Марказий Осиё адабиётида ушбу ноёб жанр ривожига алоҳида ҳисса қўшган адиб эканлигини таъкидладилар.
Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Нурлан Қалибеков Қирғизистонда Кемел Токаев музейини очишни таклиф қилди.
“30-йиллардаги қозоқ ва қирғизларнинг оғир тақдирини ўша музей доирасида оммага таништириш мумкин эди”, - деди Нурлан Қалибеков.
Республика “Маънавият ва маърифат” маркази раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Минҳожиддин Ҳожиматов Ўзбекистонда қозоқ адабиёти классиклари асарларини таржима қилиш жадаллашгани, 100 йиллиги кенг нишонланаётган Кемел Тоқаев байрами нафақат қозоқлар, балки ўзбеклар учун ҳам умумий байрамдир. Шунингдек, ўзбек тилига таржима қилинган китобни Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасига совға қилди.
Анжуман доирасида «Қазақ детектив жанрының негізін қалаушы», «Отан үшін от кешу», «Журналист – қоғамның айнасы, құлағы һәм тілі» мавзули секциялар ташкил этилди.
Конференция якунларига кўра, маърузачилар ва экспертларнинг маърузалари махсус тўпламда чоп этилади.
Муаллиф: Алма Муқанова