Алмати шаҳрида давлатлараро қидирувга берилган гумондор қўлга олинди
ALMATY. Кazinform – Алмати шаҳрида 26 ёшли Россия фуқароси вақтинчалик сақлаш изоляторига қамалди.

Алмати шаҳар Полиция департаменти маълумотларига кўра, Станислав Конаков гиёҳванд моддалар жинояти учун Россия Федерацияси томонидан давлатлараро қидирувга берилган. Суд унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғига олиш ҳақида қарор чиқарган. Бироқ, гумондор қочиб кетган.
- Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қочқин Алмати ПД Наркотик жиноятларга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди. У шаҳардаги турар жой биноларидан бирида яширинган. Гумондор вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Уни Россия Федерациясига экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда, — деб хабар берди шаҳар ПД матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, халқаро қидирувга берилган жиноятчи Астана аэропортида қўлга олингани ҳақида ёзган эдик.