Халқаро қидирувга берилган жиноятчи Астана аэропортида қўлга олинди

ASTANA. Kazinform – Астана халқаро аэропортида Қозоғистон полицияси Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси сўровига кўра фирибгарлик учун халқаро қидирувга берилган ушбу мамлакат фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Polisia.kz ёзди.

Қылмыскер ұсталды
Фото: Polisia.kz

“2022 йилда бир киши Боку шаҳридаги ижтимоий уйлардан квартира сотиб олишга ёрдам бериш баҳонасида маҳаллий аҳолининг пулларини ўмарган. Ўғри Астанадан Душанбега учиб кетмоқчи бўлган. Айни пайтда у Астана полициясининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида сақланмоқда”, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар