Алмати саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рўйхатига киритилди

ASTANА. Кazinform — CNN Travel маълумотларига кўра, Қозоғистон 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рўйхатига киритилди, деб хабар беради ҚР Туризм ва спорт вазирлиги.

Алмати
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги

CNN Travel 2025 йилда саёҳат қилишга арзийдиган 25 та йўналиш рўйхатини эълон қилиб, Қозоғистонни алоҳида мақомга лойиқ деб топди. Хусусан, Алмати шаҳри саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар қаторидан жой олди.

Шаҳар ўзининг бетакрор атмосфераси, бетакрор табиат манзаралари ва гуллаб-яшнаётган урбанистик маданиятни ўзида мужассам этганлиги туфайли Марказий Осиёнинг “янги услубдаги пойтахти” номини олди.

CNN Travel таъкидлаганидек, Алмати мазали таомлардан тортиб, тунги ҳаёти, замонавий санъати ва маданияти гуллаб-яшнаётган дунёнинг ноёб шаҳарларидан биридир.

Бундан ташқари, унинг Тянь-Шань тоғлари этагида жойлашганлиги саёҳатчиларга табиат гўзаллигидан осонгина фойдаланиш имконини беради. Шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари орасида метро бекатлари, Абилхан Қастеев номидаги давлат санъат музейи ва 2025 йилда янги бинога кўчиб ўтадиган “Целинний” замонавий маданият маркази киради.

Алмати, шунингдек, Neo Nomad ошхонасининг ватани ҳисобланади. CNN Travel Медеу водийсидаги AUYL ресторанини тавия қилади ва гастрономик саёҳатни шу ерда бошлаш ҳақида маслаҳат беради.

Муҳаррирлар Алматига бориш ҳар қачонгидан ҳам осонлашганини таъкидлади. Шаҳар Европа, Осиё ва Яқин Шарққа тўғридан-тўғри рейслар орқали боғланган.

Бундан ташқари, Қозоғистон кўплаб мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Канада, Австралия ва Буюк Британия фуқаролари учун визасиз саёҳат қилишни таклиф этади. Ўзининг бетакрор маданияти, табиий бойлиги, замонавий хусусиятларига эга Алмати Марказий Осиёдаги етакчи сайёҳлик маркази мақомини мустаҳкамламоқда.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда Қозоғистон туризми йилининг ички туризмга таъсирини ўрганган эдик.

Сўнгги хабарлар