Алмати ҳокимлиги январ воқеаларида шикастланган автомобиллар эгаларига 258 миллион тенге тўлади

NUR-SULTAN. Кazinform - Алмати ҳокимлиги январ воқеаларида шикастланган автомобиллар эгаларига 258 млн тенге тўлади, дея хабар беради Кazinform Алмати ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига кўра, нафақат кичик ва ўрта бизнесга, балки январ воқеалари чоғида машиналари шикастланган ёки яроқсиз ҳолга тушган Алмати аҳолисига етказилган зарар бўйича иш олиб борилмоқда.

Шу кунга қадар Алмати туманлари ҳокимликларига компенсация тўлаш бўйича автомобиллар эгаларидан 99 та ариза келиб тушган. Жисмоний шахсларга етказилган зарарни қоплаш механизмига мувофиқ (Ҳукуматнинг 2013 йил 28 августдаги 7877-сонли қарори билан тасдиқланган террорчилик ҳаракати натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни қоплаш қоидаларига мувофиқ) 54 та ариза, жами 258 млн тенге қаноатлантирилди(Алмали тумани – 33 та, Ауезов тумани – 9 та, Турксиб тумани – 12 та).

Туман ҳокимликлари томонидан шикастланган ва ёниб кетган автомобиллар бўйича яна 45 та ариза кўриб чиқилмоқда (Бостандиқ тумани – 40 та, Медеу тумани – 5 та). Улар бўйича тўловлар жорий йилнинг 15 майига қадар режалаштирилган. Алмати туманлари ҳокимликлари қўшимча аризалар келиб тушган ҳолда бу борадаги ишларни давом эттиради.

«Мурожаатлар туман ҳокимликлари томонидан келиб тушган кундан бошлаб 1 ой муддатда кўриб чиқилади. Мулкга етказилган зарарни баҳолаш ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб 7 кун ичида белгиланади ва жабрланувчи танлаган мустақил экспертлар томонидан амалга оширилади. Баҳолаш бўйича харажатлар туман ҳокимликлари вакиллари бўлган давлат органлари зиммасига юкланади», — дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар