Алмати маъмурияти 101 та янги автобус сотиб олди

ALMATY. Kazinform – Бугун Медеу тумани аҳолиси билан учрашган Алмати ҳокими Ерболат Досаев жамоат транспортини янгилаш ишлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Мегаполисдаги 9 та йўналишни янгилаш учун 101 та янги автобус харид қилинди. Ҳозирда 4 та йўналишдаги автобуслар янгиланди.

Хусусан, №69 - 18та автобус, №201 - 24та автобус, №12 - 16та автобус, №71 - 10та автобус. Шунингдек, йил охиригача яна 5 та йўналишдаги автобуслар янгиланади. Улар №5, 5а, 5б, 5в – 8та автобус ва №205 – 25та автобуслардир», - деди мегаполис раҳбари.

Бундан ташқари, жорий йилда 100-сонли қўшимча йўналиш йўлга қўйилиб, 34 та автобус тармоққа чиқарилди. Келгуси йилда Қалдаяқов кўчасидан «Геолог»гача 1 та янги йўналиш қатнови йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ерболат Досаев Турксиб тумани аҳолиси билан учрашувда жамоат транспорти янгиланаётгани, келгусида 300 та автобус харид қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар