Алмати илк бор стол тенниси бўйича ёшлар ўртасида халқаро турнирга мезбонлик қилади

None
ALMATY. Kazinform – 25-28 июль кунлари Алмати шаҳрида илк бор беш ёш тоифасида стол тенниси бўйича WTT Youth Contender Almaty халқаро турнири бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.

Унда дунёнинг 13 давлатидан, хусусан, Хитой Тайбейи, Гонконг, АҚШ, БАА, Италия, Бельгия, Уммон, Эрон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондан 159 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Мусобақада Қозоғистон терма жамоаси таркибида терма жамоа етакчилари Алан Қурманғалиев ва Сарвиноз Мирқадирова иштирок этади.

Халқаро стол тенниси федерацияси (ITTF) ва Бутунжаҳон стол тенниси (WTT) шафелигида ўтказилаётган турнирда ёш теннисчилар қуйидаги йўналишлар бўйича ўзаро кучлиларни аниқлайди:

1. 11 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар, яккалик;

2. 13 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар, яккалик;

3. 15 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар, яккалик;

4. 17 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар, яккалик;

5. 19 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар, яккалик;

6. 15 ёшгача бўлган аралаш жуфтликлар;

7. 19 ёшгача бўлган аралаш жуфтликлар.

Старт Алматидаги ADD Ustel Tennis Ortalygy стол теннис марказида бўлиб ўтади. Мусобақа «Қазспорт» республика телеканали, шунингдек, Бутунжаҳон стол тенниси (WTT) расмий YouTube канали орқали намойиш этилади.


Сўнгги хабарлар
telegram