Алмати - Бандар-Аббос - Маскат қуруқликдаги карвон йўли ишга туширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Уммондаги элчихонаси кўмагида «Kazakhstan Carrier Company», «Atrakbar Khorasan» ва «Integrated» компаниялари иштирокида Алмати – Бандар-Аббос – Маскат транспорт пилот лойиҳаси амалга оширилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистоннинг «Optograd» компанияси маҳсулотлари илк бор Уммоннинг Суэйк портига қуруқлик орқали етказилди.

Лойиҳада иштирок этувчи компаниялар келажакда Алмати - Мускат қуруқлик йўналишининг давомийлигини 12-14 кунгача қисқартиришни режалаштирмоқда ва унинг рақобатбардошлиги икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини оширади. Уммон, шунингдек, ушбу лойиҳа Қозоғистон товарларини минтақа ва Африка мамлакатларига олиб ўтиш учун истиқболли транзит йўлига айланиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram