Алмати ҳайвонот боғи ташкил этилганига 85 йил тўлди
Алматида ҳайвонот боғи 1937 йил 7 ноябрда очилган. Ўшандан бери шаҳар меҳмонлар ва аҳолининг севимли жойига айланди.
«Алматидаги ҳайвонот боғи ҳатто Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳам ёпилмаган. Ҳайвонот боғи очилган йили бор-йўғи 70 турдаги ҳайвонлар бор эди. Ўшанда Алматига ҳайвонлар Москва, Ашхобод ва Ленинграддаги ҳайвонот боғларидан олиб келинган. Ҳозирда Алмати ҳайвонот боғида 3998 ҳайвон ва уларнинг 372 тури бор. Ҳайвонот боғидаги энг кекса ҳайвон тимсоҳдир. Бу йил у 50 ёшга тўлди», - деди шаҳар маданият бошқармаси.
Ҳайвонот боғи матбуот хизмати эса амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.
Илгари ҳайвонот боғида шерлар, тимсоҳлар, илонлар ва тўтиқушлар учун фақат битта қишқи қўриқхона бўлган. Ҳозирги вақтда ҳар бир ҳайвоннинг қишки бошпанаси мавжуд.
«Яқинда биз айиқлар, бўрилар ва йўлбарслар учун кенг қўралар қурдик. Ҳайвонот боғи ҳудудидаги сув ҳавзаларида капитал таъмирлаш ишларини олиб бордик. Яқин келажакда филлар, каркидонлар ва ёввойи ҳайвонлар учун кенг ёзги ва қишки қўриқхона қурамиз. Бундан ташқари, янги ветеринария бўлими, озуқа бўлими ва меваларни сақлаш омбори қурамиз», - дейилади ҳайвонот боғи матбуот хизмати хабарида.
Муаллиф: Думан Арғингелди