Алмати аэропортининг янги халқаро терминали жорий йилнинг июнь ойида очилади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва TAV Airports Holding компанияси президенти Серкан Каптан Алмати аэропортининг янги халқаро терминали қурилиши ва мамлакатда бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Бу ҳақда ҚР Ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Ҳукумат мамлакатнинг транспорт-логистика салоҳиятини оширишга катта эътибор қаратмоқда.
Шу боис, Алматида янги халқаро терминал қуришдек йирик лойиҳани амалга ошириш стратегик аҳамиятга эга.
“Унинг очилиши йўловчилар оқимини кўпайтириш, рейслар географиясини кенгайтириш ҳамда мегаполис аҳолиси ва меҳмонларига юқори даражадаги сифатли хизмат кўрсатиш ва қулайликни таъминлашини кутамиз”, – деди Алихан Смаилов.
TAV Airports Holding раҳбари лойиҳанинг бориши ҳақида янги маълумотларни эълон қилди.
Бугунги кунда қурилиш ишлари 87 фоизга бажарилган.
Янги терминал жорий йилнинг июнь ойида очилиши режалаштирилган.