12:21, 19 Январь 2023 | GMT +6
Алихан Смаилов «Самруқ-Қазна» директорлар кенгаши раиси бўлди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Ҳукумати қарорига асосан «Самруқ-Қазна» АЖ директорлар кенгаши раиси этиб ҚР Бош вазири Алихан Асханули Смаилов сайланди, деб хабар беради Kazinform жамғарманинг Telegram-каналига таяниб.
Бу лавозимни аввалроқ Жон Дудас эгаллаб турган. У Жамғарманинг мустақил директори сифатида директорлар Кенгашида қолади.
Фото: primeminister.kz