18:40, 10 Июнь 2022 | GMT +5
Алихан Смаилов Россия Бош вазири ўринбосари билан учрашди
NUR-SULTAN. Kazinform – 10 июн, жума куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат уйида Россия Федерацияси Ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук билан учрашув ўтказди, дея хабар беради Kazinform Primeminister.kz сайтига таяниб.

Суҳбат чоғида Қозоғистон-Россия савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.