Алихан Смаилов Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди

MOSKVA. Kazinform – Москвада ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Алихан Смаилов бу йилги барча йирик тадбирлар икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланишини эслатди.

«КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларининг юбилей учрашуви доирасида яқинда бўлиб ўтган президентлар учрашувида стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди», -деди у.

Бош вазир Қозоғистон Ҳукумати Россия билан барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш ниятида эканини таъкидлади.

«Бизнинг олдимизда савдо ва сармояни янада мустаҳкамлаш вазифаси турибди. Россия Федерацияси Қозоғистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми учдан бирга ошиб, рекорд даражадаги 24 миллиард долларга етганини таъкидладик. Жорий йилда ижобий динамика сақланиб қолмоқда – тўрт ойда товар айирбошлаш ҳажми 7,2 миллиард долларга етди», - деди А.Смаилов.

«Биз Қозоғистон билан дўстлигимиз ва иттифоқчилигимизни қадрлаймиз. Биз Қозоғистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни устувор вазифа деб биламиз», - деди Михаил Мишустин.

«Биз ҳудудлараро ва сармоявий ҳамкорликни фаол ривожлантиришни таклиф қиламиз. Сўнгги 15 йил ичида тўпланган тўғридан-тўғри Россия инвестициялари 15 миллиард долларни ташкил этди. Ўйлайманки, жорий йилнинг июль ойида Екатеринбургда бўлиб ўтадиган «Иннопром» кўргазмаси қўшимча имкониятларни очиб беради. Қозоғистон бу йил кўргазмада ҳамкор давлат сифатида иштирок этишидан жуда хурсандмиз», - деди М.Мишустин.

Учрашувда Бош вазирлар икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан, энергетика, транспорт инфратузилмаси, таълим, фан, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилади.


Муаллиф: Ақбопе Абдрасул

Сўнгги хабарлар