Алихан Смаилов кондаги бахтсиз ҳодисалар ҳақида: Бунга биринчи навбатда корхона раҳбарияти айбдор
Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов Қозоғистон конларида меҳнат хавфсизлиги таъминланмаганини танқид қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
“Давлат раҳбари Костенко конида кончилар ўлими юзасидан текширув ўтказди ва “АрcелорМиттал Темиртау” компанияси билан инвестициявий ҳамкорликни тўхтатишни топширди. Шу йилнинг август ойида ҳам худди шундай бахтсиз ҳодиса юз берган эди. Ўшанда 5 нафар кончи ҳалок бўлган эди. Кўп одамларнинг ўлимига сабаб бўлган авария бевосита ишлаб чиқаришда хавфсизлик талабларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Бунга биринчи навбатда корхона раҳбарияти айбдор”, - деди Ҳукумат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябрда Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги шахтада авария юз бериб, 45 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Шу муносабат билан 29 октябрь Қозоғистонда Умумхалқ мотам куни деб эълон қилинди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай