Алексей Цой Pfizer вакцинасини қачон сотиб олиш мумкинлигини маълум қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Pfizer вакцинаси қачон пуллик муомалага киритилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Муҳим қарор қабул қилинди. Ҳукумат Pfizer вакцинасини тижоратлаштиришни қўллаб-қувватлади. Ҳозир унинг механизмлари ишлаб чиқилмоқда. Биз ушбу вакцинани Қозоғистоннинг барча ҳудудларида тижорат сегментида ишга тушириш имкониятини тақдим этишни режалаштирмоқдамиз. «Бепул вакцина олаётган ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар тоифаларидан ташқари, келажакда тез-тез саёҳат қиладиганлар ушбу вакцинани олишлари мумкин бўлади», - деди Алексей Цой.

Шунингдек, у Pfizer вакцинасини пуллик асосда сотиб олиш мумкин бўлишини айтди.

«Нархини ҳали аниқлаштириш керак. Бу тижорат сегменти. Рақобат муҳити ҳам мавжуд. Ушбу вакцинани жорий йилнинг охиригача сотувга чиқаришни режалаштирганмиз. Йил охиригача пуллик вакциналарни ҳудудларга етказиб бериш механизмини белгилаймиз», - дея тушунтирди Алексей Цой.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram