19:29, 04 Август 2023 | GMT +5
Александр Недовесов Австриядаги мусобақада финалга чиқди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, дунёнинг 45-ракеткаси Кицбюэль (Австрия) АТP 250 турнири финалига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Мусобақанинг 4-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган. А.Недовесов эквадорлик Гонсало Эскобар билан бирга ярим финалда португалиялик Франсишку Кабраль ва бразилиялик Рафаэль Матос билан куч синашди.
Биринчи партияда Португалия-Бразилия жуфтлиги устун келди - 6:4. Бироқ Недовесов ва Эскобар камбэк қилишди ва ғалаба қозонишди - 6:3, 10:7.
Қарийб бир ярим соат давом этган баҳсда Қозоғистон-Эквадор жуфтлиги 6 эйс ва 2 та брейк-пойнтни фойдаланишди. Кабраль ва Матос 3 та эйс, 2 брейк (4 брейк) билан ажралиб туришди.
Александр Недовесов ва Гонсало Эскобарнинг финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Недовесов Австриядаги мусобақада ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ