Қозоғистонлик Александр Недовесов Австриядаги мусобақанинг ярим финалига чиқди

Мусобақанинг 4-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи эквадорлик Гонсало Эскобар билан биргаликда чорак финалда монаколик Ромен Арнеодо ва австриялик Сэм Вайссборнга қарши кортга чиқди.
Дастлабки партияда Қозоғистон-Эквадор жуфтлиги 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи сетда ҳам улар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Яна бир брейк – 5:2.
Кейин эса учрашувни ғалаба билан якунлади - 6:2. Бир соатдан ортиқ давом этган мусобақада 3 та эйс амалга оширди ва 7 та брейк-пойнтдан 4 тасини фойдаланди.
Александр Недовесов ва Гонсало Эскобар финалга чиқиш учун мусобақанинг 2-ракеткаси ғолиби италиялик Симоне Болелли – Андреа Вавассори ёки португалиялик Франсишку Кабраль - бразилиялик Рафаэль Матос билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Недовесов Австриядаги турнирда чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ