Александр Бублик Бельгиядаги турнир чемпионига айланди

Александр Бублик Бельгиядаги турнир чемпионига айланди
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Қозоғистоннинг биринчи, жаҳоннинг 36-ракеткаси Александр Бублик Антверпенда (Бельгия) бўлиб ўтган АТР 250 турнири чемпиони бўлди, деб хабар беради Кazinform.

Мусобақанинг учинчи ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи жаҳон рейтингида 38-ўринни эгаллаб турган 19 ёшли франциялик Артюр Фисс билан ўз маҳоратини намойиш этди.

Франциялик спортчи ярим финалда дунёнинг 7-ракеткаси грециялик Стефанос Циципасни мағлуб этган эди.

Финалдаги биринчи партияда ҳисоб 2:2 бўлганида Бублик брейк ясаб, ўз устунлигини сақлаб қолди - 6:4.

Александр иккинчи сетда 3:1 ҳисобида олдинга чиқди. Ниҳоят, у учрашувни ғалаба билан якунлади - 6:4.

Бир соат 15 дақиқа давом этган учрашувда Александр Бублик 11 та эйс амалга оширди ва 3 та брейк-пойнтдан 2 тасини фойдаланди. Рақиб атиги 6 та эйс билан ажралиб турди.

Шундай қилиб, Александр Бублик АТР турнирларида учинчи чемпионлик унвонини қўлга киритди. Ўтган йили у Монпельедаги ушбу турнирда ғолиб бўлган бўлса, бу йил Галледа (Германия) АТР 500 турнирида ғолиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андрей Голубев Швециядаги АТР турнири ғолибига айлангани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram