Албанияда дунёдаги биринчи сунъий интеллект-вазир тайинланди
ASTANА. Кazinform — Албания давлат харидларини назорат қилиш учун сунъий интеллект-вазирни тайинлади. У Diellа (албан тилида "қуёш" деган маънони англатади) исмига эга. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Эди Рама маълум қилди, деб ёзади Politicо.

Раманинг сўзларига кўра, давлат тендерлари бўйича қарорлар босқичма-босқич вазирликлардан Diellа ваколатига ўтади.
"Натижада Албания давлат тендерлари коррупциядан 100% холи бўлган давлатга айланади. Барча давлат маблағлари шаффоф ва тўлиқ назорат қилинади. Бу — фантастика эмас", - деди бош вазир.
Сунъий интеллект Diellа Албания халқига яхши таниш. У аллақачон миллий электрон давлат хизматлари тизимини - e-Albaniaни бошқаради.
Сунъий интеллектнинг аватарида анъанавий албан либосидаги ёш қиз тасвирланган.
Эслатиб ўтамиз, Албаниянинг собиқ президенти коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинган.