Алаш арбоблари Франциянинг сиёсий тажрибасини ўрганган – Қасим-Жомарт Тоқаев
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Акордада Франция Президенти Эммануель Макрон билан учрашувдан сўнг берган қўшма баёнотида икки томонлама маданий-гуманитар алоқалар қайси йўналишларда ривожланишини маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.
“Тарихимизда ҳар икки давлат учун умумий фактлар кўп. Халқимизнинг улуғ шоири Абай машҳур француз шоири Жан де Лафонтен мисолларини қозоқ тилига таржима қилган. Алаш арбобларининг аксарияти француз тилини пухта эгаллаган, француз мамлакатининг юксак маданияти ва сиёсий тажрибасини ўрганган. Таниқли қозоқ хонандаси Амире Париж саҳнасида куйлаб, томошабинларда катта таассурот қолдирди. Тарихта Қажимуқан Мунайтпасов ҳам Франция пойтахтида чиқиш қилиб, томошабинларни лол қолдиргани барчага маълум”, – деди Давлат раҳбари.
Шунингдек, Президент бугунги йиғилишда таълим ва фан соҳасида лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
“Шу муносабат билан мамлакатда француз мактабларини очиш, француз тилини ўргатиш, академик мулоқотни оширишга қаратилган қатор шартномалар имзоланди. Биз буни юксак қадрлаймиз”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Қозоғистонга Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан келди.
Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, сармоявий ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишлари режалаштирилган.