Алан Қурманғалиев Франциядаги турнирда олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик Алан Қурманғалиев Мец (Франция) шаҳрида стол тенниси бўйича WTT Youth Star Contender Metz халқаро турнири ғолибига айланди. Бу ҳақда Kazinform Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.

Алан Қурман5алиев
Фото: ҚР МОҚ

Спортчи 19 ёшгача бўлганлар тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Мецда Қурманғалиев Конор Гринни (Англия) 3:0, Энрике Риосни (Пуэрто-Рико) 3:0, Ма Ёнминни (Корея) 3:1, Флавио Мурьени (Франция) 3:2, Ли Синсуни (Корея) 3:1, Юлиана Чиритуни (Руминия) 3:1, Ян Хао-Женни (Тайпей) 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Сўнгги хабарлар