Al Jazeera - Президент телерадиокомплексининг янги ҳамкори
DOHА.Кazinform - Бугун Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қатарга давлат ташрифи доирасида Президент телерадиокомплекси медиа соҳаси раҳбарлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади.

Al Jazeera ва «Qatar News Agency» ахборот агентлиги Президент телерадиокомплексининг ҳамкорлари бўлди.
Араб медиа маконининг таниқли етакчиси, дунёнинг энг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири «Al Jazeera» телеканали ва «Qatar News Agency» агентлиги билан ҳамкорлик касбий тажриба алмашиш ва жаҳон ахборот маконида Қозоғистон ҳақидаги маълумотлар ҳажми ўсишига хизмат қилади.
ТРКнинг қатарлик ҳамкасблари билан қўшма лойиҳалари таълим ва ахборот соҳаларига қаратилган бўлиб, улар ўқувчилар ва телетомошабинларга мамлакатлар ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради, шунингдек, Қозоғистон медиа индустриясининг сўнгги тенденцияларига мувофиқ мухбирларни тайёрлашни таъминлайди.
ТРК директори Раушан Қажибаеванинг сўзларига кўра, “томонлар бир қатор қўшма лойиҳалар, жумладан, “Al Jazeera билан ҳафталик”ни ўтказишни режалаштирган, улар доирасида Астана шаҳридаги Maqsut Narikbayev University қошидаги Халқаро журналистика мактабининг 100 дан ортиқ талабалари бир ҳафталик тренинг ўтказилади.

2024 йилнинг 14 февраль куни Қозоғистон Республикаси Президенти делегациясининг Al Jazeera Media Network ижрочи директори Рамзан Алноими ва Al Jazeera Media Institute директори ўринбосари Монтасер Марай билан учрашуви бўлиб ўтди. " Al Jazeera билан ҳафталик" лойиҳаси Al Jazeera Media Institute тармоғи орқали мувофиқлаштирилади.
Меморандумларнинг имзоланиши икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик руҳига мос равишда кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликка йўл очади, Қозоғистон ва Қатар оммавий ахборот воситалари ўртасидаги профессионал мулоқотни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Қозоғистон Республикаси Президентининг телерадиокомплекси - Қозоғистондаги энг йирик медиакомпаниялардан бири, унинг таркибига: Jibek Joly, Silk Way, Silk Way Cinema телеканаллари, Қозоғистоннинг энг кўҳна халқаро ахборот агентлиги «Kazinform» ва Ҳужжатли фильмлар маркази киради.
«Al Jazeera» халқаро телекомпания бўлиб, 1996 йилда Қатар амири фармойиши билан ташкил этилган. Телекомпания дунёнинг кўплаб мамлакатларида араб ва инглиз тилларида кўрсатувлар намойиш этади, унинг 50 дан ортиқ хорижий бюролари мавжуд. Ҳужжатли контент Al Jazeera Documentary телеканалида намойиш этилади.
Qatar News Agency - 1975 йилда ташкил этилган давлат ахборот агентлиги. Агентлик материаллари араб, инглиз, испан, немис ва француз тилларида мавжуд.