Акулаларнинг одамларга ҳужумлари камайди

ASTANА. Kazinform - «International Shark Attack File» лойиҳасининг халқаро экологлар гуруҳи ўтган йили одамларга 47 та акула ҳужумини қайд этди, деб хабар беради ТАСС.

акула
Фото: freepik.com

Бу 2023 йилга нисбатан 32 фоизга ва сўнгги ўн йилдаги ўртача кўрсаткичдан 33 фоизга кам, деб хабар берди Флорида табиий тарих музейи (FMNH) матбуот хизмати.

- Олим сифатида биз акулаларнинг табиий муҳитда ўзини қандай тутиши билан қизиқамиз, бу уларнинг баъзан одамларга нима учун ҳужум қилишини тушуниш учун зарур. Шу сабабли, биз ушбу балиқларнинг хатти-ҳаракатларига ҳар қандай ташқи омиллар ёки инсон ҳаракатлари таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча ҳолатларни маълумотлар тўпламидан олиб ташладик, — деди FMNH акулаларни ўрганиш дастурининг илмий директори Гэвин Нейлор.

Бир неча йил давомида International Shark Attack File тадқиқотчилари океанларнинг қайси ҳудудларида акулалар одамларга сабабсиз ҳужум қилишини мунтазам равишда кузатиб боришди. Одатда, акулалар океанлар ва денгизларнинг қирғоқ ҳудудларида камдан-кам ҳолларда одамларга нисбатан тажовузкорлик кўрсатадилар, аммо бундай ҳолатларнинг барчаси жамоатчилик ва матбуотнинг катта эътиборини тортади.

Экологларнинг маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйлаб одамларга 47 та акула ҳужуми қайд этилган, бу 2023 йилдаги шунга ўхшаш кўрсаткичдан ва сўнгги ўн йилликдаги бундай ҳодисаларнинг ўртача сонидан деярли учдан бирига камдир. Ўлганлар сони ҳам камайди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, акула ҳужумларининг ярмидан кўпи АҚШнинг Атлантика ва Тинч океани қирғоқларининг турли ҳудудларида содир бўлади. Кузатувчилар у ерда 28 та шундай ҳодисани қайд этган. Денгиз йиртқичларининг тажовузидан энг кўп серфингчилар азият чекмоқда – уларга акула ҳужумларининг 33 фоизи тегишли.

Шунингдек, акула ҳужумларининг аксарияти - 13 таси Австралия қирғоқларида содир бўлган. Экологларнинг таъкидлашича, бу ҳудудда йиртқич балиқларнинг одамларга нисбатан энг тажовузкор икки тури - катта оқ акулалар ва кулранг буқа акулаларининг кенг тарқалганлиги билан боғлиқ. Ғарбий Саҳро соҳилларида, шунингдек, Ҳиндистон, Белиз, Тринидад ва Тобаго, Мальдив ороллари, Мозамбик, Таиланд ва Кариб ҳавзасининг бир қанча мамлакатларида бошқа ҳодисалар қайд этилган. Ушбу ҳолатларнинг аксариятида қурбонларнинг ҳаёти сақланиб қолган, деб хулоса қилишди олимлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Перуда 9 миллион йил аввал яшаган акуланинг суяклари топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар