Ақтўбе вилоятидаги маҳаллий йўлларнинг улуши 82% гача етказилади

ASTANА. Кazinform – Ақтўбе вилояти ҳокими Асхат Шахаров йўл соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот берди ва ҳудуднинг транзит аҳамиятини таъкидлади.

йўл
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги

- Ақтўбе вилояти географик нуқтаи назардан улкан транзит салоҳиятига эга. Шунинг учун йўлларнинг сифати доимий равишда аҳолининг эътиборида, - деди вилоят ҳокими.

Унинг сўзларига кўра, бу йил йўл соҳасидаги 186 та лойиҳа учун қарийб 68 миллиард тенге ажратилган.

- Ушбу маблағлар маҳаллий йўлларни, шаҳар ва қишлоқларга кириш жойларини, шунингдек, қишлоқ ичидаги йўлларни таъмирлашга сарфланмоқда, - деди Шахаров.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, йил охирига келиб, меъёрий ҳолатдаги маҳаллий йўлларнинг улуши 82% гача етказилади.

- Бу йил вилоятда жами 565 километр йўл қопламаси ётқизилди, шундан 371,8 километри асфальтдир. Ақтўбе шаҳри ҳам бундан четда қолмади. Йил охирига қадар 35 та лойиҳа ёки 67 километрлик кўча тармоқлари стандарт ҳолатга келтирилади. Бунга вилоят марказидаги 150 дан ортиқ кўчалар киради, - деди у.

Шунингдек, у халқаро аҳамиятга эга автомагистралдаги реконструкция ишларига ҳам тўхталиб ўтди.

- Ақтўбе-Улғайсин йўналишининг 262 километрида ишлар олиб борилмоқда. Бу йил Ақтўбе-Хромтау участкасида 28 километр таъмирланди ва 4 полосали йўлнинг иккита полосаси, янги кўприк билан бирга транспорт ҳаракати учун очилди. Бундан ташқари, Қандиағаш-Емби-Шалқар-Ирғиз автомагистралида ўртача таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Бу йил режалаштирилган 110 километр тўлиқ қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди, - деди Асхат Шахаров.

Эслатиб ўтамиз, Ақтўбе вилояти иқтисодиётига 892 миллиард тенге сармоя киритилгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар