Ақтау портида контейнер марказини яратиш: Қозоғистон ва Сингапур йўл харитасини тасдиқлашга келишиб олдилар

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Берик Камалиев Сингапурнинг PSA International Pte Ltd компанияси вице-президенти Ли Пен Гуи билан учрашди, дея хабар беради Kazinform ҚР ИИРВ матбуот хизматига таяниб.
None
None

Суҳбат чоғида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, Ақтау портида контейнер хабини яратиш лойиҳаси, божхона ва савдо жараёнларини рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Компания вакиллари Транскаспий халқаро транспорт йўналишида юк ташишни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар. Учрашув якунлари бўйича томонлар йўл харитасини тасдиқлашга келишиб олдилар.

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, ҚР ИИРВ Транспорт қўмитаси томонидан Ақтау портида контейнер ташувчи хаб ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Лойиҳа «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳасига киритилган. Контейнерлар марказини яратиш порт орқали контейнерлар оқимини 100 минг (йигирма фут эквиваленти)гача оширади.

Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг биринчи чорагида Ақтау ва Қурик денгиз портлари орқали контейнер ташиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга ошган.

Сўнгги хабарлар