Ақтўбе вилоятига янги ҳоким тайинланди

AQTÓBE. Kazinform – Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятига янги ҳоким тайинланди, деб хабар бермоқда Kazinform.
None
None

Бугун Ақтўбе вилояти маслихати депутатларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Бош вазир Алихан Смаилов вилоят ҳокимлигига икки номзодни таништирди, сўнг номзодлар ўз дастурини тақдим этди.

Кейин овоз бериш вақти келди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра, 160 нафар депутатдан 104 нафари Ерали Тоғжанов номзодини ёқлаб овоз берган, 56 нафари Асхат Шахаровни танлаган.

Шу тариқа, Ерали Тоғжанов Давлат раҳбари фармони билан Ақтўбе вилояти ҳокими этиб тайинланди. Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ерали Тоғжанов 1963 йил 13 майда Ғарбий Қозоғистон вилоятида туғилган.

1988 йилда Қарағанди давлат университетини, 1994 йилда Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институтини тамомлаган. Мутахассислиги - адвокат.

Меҳнат фаолиятини 1980 йилда Орал вилояти Октябр ўрмон хўжалиги ишчиси сифатида бошлаган.

2022 йил 11 январда Қозоғистон Республикаси Президентининг фармони билан Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Фото:t.me/KZgovernment

Сўнгги хабарлар