АҚШнинг иқлим бўйича вакили Хитойга ташриф буюради
ASTANА. Кazinform - АҚШ президентининг халқаро иқлим сиёсати бўйича катта маслаҳатчиси Жон Подеста чоршанба куни уч кунлик ташриф билан Хитойга боради, деб ёзади The New York Times.
Ж.Подеста Пекинга ташрифи чоғида хитойлик ҳамкасби Лю Чжэньмин билан музокаралар ўтказади, ҳамкорлик бўйича фикр алмашади, АҚШ ва Хитойнинг иқлим сиёсатини муҳокама қилади. Шунингдек, Хитойнинг кўмир қазиб олиш ва қайта тикланадиган энергетика мутасаддилари ва иқлим бўйича истеъфодаги юқори лавозимли ходими Си Чжэньхуа билан учрашувлар режалаштирилган.
АҚШнинг иқлим бўйича бош дипломати Хитойни иқлим ўзгаришига ҳисса қўшадиган иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш бўйича улкан мақсадларни қўйишга кўндириши кутилмоқда.
Шундай қилиб, Пекин кун тартибига кўмирни босқичма-босқич тўхтатиш ва Хитойнинг метан ва азот оксиди каби кучли карбонли бўлмаган иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш режаларини кучайтириш киради.
Бироқ республикачилар Байден маъмуриятининг Хитой билан ҳамкорлик қилиш ҳаракатларини танқид қилишди. Шу тариқа, Вакиллар палатасининг Халқаро алоқалар қўмитаси раиси Майкл Маккол (Техас республикачиси) Ж.Подестанинг ташрифи самарали бўлишига шубҳа қилмоқда.
Хитой 2015 йилда Париж келишуви имзолангандан бери иссиқхона газлари ва иқлимни ифлослантирувчи дунёнинг энг йирик манбасига айланди.
«Asia Society» нотижорат ташкилотининг хулосасига кўра, 1,5 даража иссиқликни сақлаб қолиш учун Хитой 2035 йилга бориб ўз иқтисодиёти чиқиндиларини ҳозирги даражадан камида 30 фоизга қисқартириши керак.
“АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқлим бўйича ҳамкорлик масаласи боши берк кўчада. Буни ўзгартиришга кўп вақтимиз йўқ”, - Осиё жамияти сиёсати институтининг Хитой иқлим маркази директори Ли Шуо.
Ташриф Байден маъмурияти учун ноябрь ойида бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловлари олдидан Хитой билан иқлим масаласида ўзгаришлар қилиш учун сўнгги имкониятлардан бири сифатида кўрилмоқда.