АҚШдан Ўзбекистонга 19,2 минг нафар турист келган

TASHKENT. Kazinform- Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-июль ойларида жами 19,2 минг нафар АҚШ фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

турист  в аэропорту
Фото: pixabay

“Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,3 минг нафарга ёки 20,6 % га ошган”, - дейилади хабарда.

Жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

саёҳат – 15 468 нафар;

хизмат юзасидан – 1 832 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 1 544 нафар;

ўқиш – 254 нафар;

тижорат – 81 нафар;

даволаниш –11 нафар.

Сўнгги хабарлар