14:36, 26 Июнь 2025 | GMT +5
АҚШда яшин: 20 киши жароҳат олди
АҚШ шарқидаги Жанубий Каролина штатида, оммавий пляжда чақмоқ чақиб, 20 киши жабрланди, деб ёзади ЎзА.

"NBC News" маълумотига кўра, воқеа Мюррей кўли ҳудудида, Дрехер-Шоалс тўғони яқинидаги қумли дам олиш масканида содир бўлган.
Воқеа жойига ўт ўчириш ва тез ёрдам машиналари етиб борди.
Лексингтон округи матбуот котиби Ванесса Диас айтишича, 18 киши, жумладан 12 бола касалхонага етказилган. Яна икки одамга воқеа жойида ёрдам кўрсатилди.
– Ёмғир ёки ноқулай об-ҳаводан дарак берувчи бирор белги йўқ эди, шунчаки тасодифий момақалдироқ кузатилди, – деди у. – Энди мажмуа вақтинча ёпилди.