09:01, 03 Апрель 2023 | GMT +6
АҚШда торнадо қурбонлари сони 26 кишига етди
ASTANA. Kazinform – АҚШнинг жанубий ва марказий ғарбий минтақаларида содир бўлган торнадо оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Бир қанча штатларда уйлар вайрон бўлди, минглаб одамлар электр таъминотисиз қолди, деб хабар беради Kazinform ВВCга таяниб.
Washington Post хабарига кўра, 60 та торнадо қайд этилган. ABC News хабарига кўра, табиий офатдан тўққиз штат жабр кўрган.
Ўлим ҳолатлари Арканзас, Теннесси, Иллинойс, Индиана, Алабама ва Миссисипи штатларида қайд этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Арканзасда камида беш киши, жумладан, Уиннда тўрт нафар ва Литл-Рокда бир киши ҳалок бўлган.
Яна етти нафари Теннесси штатида, тўрт нафари Иллинойс штатида ва учтаси Индианада вафот этган. Алабама ва Миссисипи штатларида ҳам қурбонлар борлиги хабар қилинган.
Арканзас губернатори Сара Сандерс фавқулодда ҳолат эълон қилди ва Миллий гвардия қутқарув ишларига жалб этилди.
Фото: Reuters