АҚШда нефт захиралари ошди ва қора олтин нархи 1,4% га пасайди
ASTANА. Кazinform – Бензинга талабнинг ошишига қарамай, Brent нефти баррелининг нархи сўнгги 2 ҳафта ичида 63,5 долларгача пасайди. Бу ҳақда Қозоғистон молиячилар уюшмаси хабар берди.
— Ўтган ҳафта АҚШнинг тижорат нефть захиралари 5,2 миллион баррелга ошиб, 421,2 миллион баррелга етди, — деб хабар берди Энергетика ахборот бошқармаси.
Мутахассислар АҚШ нефть захираларининг ўсиши анча паст, тахминан 603 минг баррель бўлишини прогноз қилишган эди.
Бироқ, бензинга бўлган талабнинг кутилганидан юқори бўлиши нефть нархларининг янада пасайишига тўсқинлик қилмоқда. Бензин захиралари 4,7 миллион баррелга камайиб, 206 миллион баррелга етди. Мутахассислар атиги 1,1 миллион баррелга камайишни кутишган эди.
Шуни таъкидлаш керакки, Қозоғистон томонидан экспорт қилинган нефть ҳажми дастлабки 9 ойда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 миллион тоннага ошди. Бироқ, олинган пул миқдори 3,1 миллиард долларга камайди.