АҚШда Федерал қидирув бюросининг ўқув марказида содир бўлган портлашда 16 киши жароҳатланди

Калифорниядаги Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) ўқув марказида юз берган портлаш оқибатида махсус кучлар хизматчиларининг камида 16 нафари жабрланди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

В США при взрыве в учебном центре ФБР пострадали 16 спецназовцев
Фото: freepik.com

Бу ҳақда CBS News телеканали расмийларга таяниб хабар берди. Оринж округи шериф департаменти вакилининг сўзларига кўра, 13 нафар жабрланувчи қулоқ оғриғи ва бош айланишидан шикоят қилган. Бундан ташқари, иккитаси оёғидан, яна бири эса белидан жароҳат олган. Уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган.

Телеканал хабарига кўра, портлаш Оринж округида сапёрлар ва махсус бўлинмаларнинг биргаликдаги машғулотлари вақтида содир бўлган.

ФҚБ содир бўлган воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

Сўнгги хабарлар