АҚШда актёр ва режиссёр Роберт Редфорд вафот этди

ASTANA. Kazinform – АҚШда таниқли актёр ва режиссёр Роберт Редфорд 89 ёшида вафот этди.Бу ҳақда у ишлаган реклама агентлиги бош директори Синди Бергер The New York Times нашрига маълум қилди, деб ёзади DW.

Роберт Редфорд
Фото: Franck Castel/MAXPPP/dpa/picture alliance

Маълумотларга кўра, Редфорд Юта штатидаги ўз уйида, севимли жойида, яқинлари бағрида ухлаётганида вафот этган.

Кинокарьераси давомида Редфорд 100 дан ортиқ фильмларда суратга тушган. Унинг энг машҳур асарлари қаторида «Бутч Кэссиди ва Сандэнс Кид» (1969), «Уч кун Кондор» (1975), «Президентнинг барча одамлари» (1976) бор.

Актёр сифатидаги унинг энг кўп даромад келтирган филми – 1993 йилда суратга олинган “Нопок таклиф” мелодрамаси ҳисобланади. Бош ролларда Деми Мур ва Вуди Харрельсон иштирок этган фильм кассада 267 миллион доллар йиғди.

Режиссёр сифатида Редфорд ўзининг биринчи фильми - 1981 йилда "Оддий одамлар" драмаси учун Оскарни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, “Дунёнинг энг меҳрибон ҳаками” АҚШда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар