17:32, 05 Июль 2023 | GMT +5
АҚШда аёл тимсоҳ ҳужуми қурбонига айланди
WASHINGTON. Кazinform – Американинг Жанубий Каролина штатида аёл тимсоҳ ҳамласи оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform РИА Новостига таяниб.

«Аллигатор ушланиб, олиб кетилгач, ҳудуддан аёл кишининг жасади топилган», дейилади «CBS» телеканали Бифорт округи шерифи берган маълумотга таяниб тарқатган хабарда.
Маҳаллий ҳокимият изоҳ беришича, аёл эрталаб ити билан сайрга чиққанда тимсоҳ ҳужумига учраган. Марҳума 69 ёшда бўлиб, воқеа жойига яқин атрофда истиқомат қилган.