АҚШда 50 миллиондан ортиқ одам торнадо ва кучли бўронлар хавфи остида қолди

ASTANA. Kazinform – АҚШнинг бир қатор штатларида 50 миллиондан ортиқ одам торнадо ва кучли бўронлар хавфи остида. Синоптиклар вайронкор шамоллар, кучли дўл ва торнадолар эҳтимоли ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати хабар берди.

торнадо
Фото: freepik

АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, Миннесота, Висконсин ва Канзасда торнадо ва бейсбол тўплари каби катта дўл қайд этилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши мамлакатнинг марказий ва шимолий ҳудудларини қамраб олиши мумкин.

Юқори хавф даражаси Айова, Висконсин жануби, Иллинойс шимоли, Индиана шимоли ва Огайо, шунингдек, Мичиган жануби учун эълон қилинди. Кучли торнадо, зарарли шамоллар ва катта дўл хавфи, айниқса Чикаго, Милуоки, Де-Мойн ва Детройт шаҳарлари яқинида сақланиб қолган.

Оклахомадан Висконсин жанубигача бўлган ҳудудда ҳам бўронли об-ҳаво кутиляпти. Бундан ташқари, Пенсильвания ва Огайонинг бир қатор қисмлари, жумладан, Питтсбург ва Кливленд шаҳарлари ҳам хавфли ҳудудлар сирасига киради.

Метеорологлар аҳолига об-ҳаво маълумотларини диққат билан кузатиб боришни, расмий огоҳлантиришларга эътибор беришни ва хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни маслаҳат беряптилар.

Сўнгги хабарлар