АҚШ Япония ва Жанубий Корея маҳсулотларига 25 фоизлик божхона тўловини жорий этади

WASHINGTON. Kazinform – 1 августдан бошлаб АҚШ Япония ва Жанубий Кореядан келадиган импорт товарларига 25 фоиз миқдорида божхона тўловини жорий қилади, деб хабар беради ТАСС.

Трамп
Фото: en.wikipedia.org

Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Япония ва Жанубий Корея етакчиларига йўллаган мурожаатида маълум қилди. Унда бож миқдорлари аниқ кўрсатилган.

Шунингдек, Трамп ўз баёнотида агар Токио ва Сеул Вашингтонга нисбатан жавоб божларини жорий этса, у ҳолда АҚШ Япония ва Жанубий Кореяга нисбатан тариф ставкаларини янада оширишини таъкидлаган. Яъни, жорий этиладиган янги ставкалар Токио ва Сеул томонидан белгиланадиган миқдорга қараб мос равишда кўпайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 2 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп 185 мамлакатдан, жумладан, Қозоғистондан келадиган импорт маҳсулотларига ҳам божхона тўловлари жорий этилишини эълон қилган эди.

Сўнгги хабарлар