АҚШ ва Россия президентлари яқин кунларда учрашади
ASTANА. Кazinform – Россия ва АҚШ яқин кунларда учрашадиган Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги учрашув бўйича келишиб олди, деб хабар беради ТАСС.

Ҳозирда саммитга тайёргарлик кўрилмоқда, деди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга.
Давлат раҳбарларининг учрашуви ўтказиладиган жой ҳам келишиб олинди, бу ҳақда кейинроқ маълум қилинади.
— АҚШ томонининг таклифига кўра, яқин кунларда, яъни Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида юқори даражадаги икки томонлама учрашув ташкил этишга келишиб олинди, — деди дипломат.
Ушаковнинг сўзларига кўра, Россия расмийлари америкалик ҳамкасблари билан биргаликда зарур ишларни аниқлаштиришга киришган.
— Таъкидлаш жоизки, учрашув ўтказиладиган жой ҳам келишиб олинди, бу ҳақда кейинроқ гаплашамиз, — деди Кремль вакили.
Аввалроқ Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш ва Путин билан учрашиш ҳақида хушхабар борлигини айтганди.
— Биз ҳали қарор қилганимиз йўқ, лекин Путин билан яхши музокаралар ўтказдик, — деди у 6 август куни Москвада Россия президенти ва унинг махсус вакили Стивен Уиткофф ўртасидаги учрашувга ишора қилиб.
Аввалроқ The New York Times ўз манбасига таяниб, Трамп келгуси ҳафта Путин билан шахсан учрашмоқчи эканлигини айтганини хабар қилган эди. Ўша учрашувдан сўнг Трамп Владимир Зеленский билан уч томонлама учрашув ўтказади.
CNN хабарига кўра, АҚШ президенти ўз жамоасига учрашувларга тайёргарликни бошлашни топширган.