АҚШ Сурияга қарши санкцияларни бекор қилади
ASTANА. Кazinform — АҚШ президенти Дональд Трамп президентнинг Сурияга қарши санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги фармонини имзолайди. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди, деб хабар беради Аnadolu.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт кундалик матбуот анжуманида баёнот берди.
Левитт, Трамп АҚШнинг Сурияга қарши санкция дастурини тугатувчи фармонни имзолашини маълум қилди.
— Бу — мамлакатнинг барқарорлик ва тинчликка эришиш йўлини қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар, — деди Оқ уй матбуот котиби.
Трампнинг фармонини изоҳлар экан, Левитт санкциялар фақат Сурияга нисбатан қўлланилишига аниқлик киритди.
— Фармон Сурияга қарши санкцияларни бекор қилади, бироқ мамлакатнинг собиқ президенти Башар Асад, унинг тарафдорлари, инсон ҳуқуқларини поймол қилувчилар, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар, кимёвий қурол ишлаб чиқариш билан шуғулланган шахслар, ИШИД ва унга алоқадор ташкилотлар, шунингдек, Эрон прокси-гуруҳларига қарши санкциялар ўз кучида қолади, — деди у.
Шунингдек, у Трамп Яқин Шарққа сафари чоғида Суриянинг янги раҳбари билан учрашганини ва санкцияларни бекор қилишга ваъда берганини эслатди.
— Президент барқарор, ҳамжиҳат, ўзи ва қўшнилари билан тинч-тотув бўлган Сурияни қўллаб-қувватлаш тарафдори, — дея хулоса қилди Оқ уй матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Нетаньяхуни суддан ҳимоя қилиб, авф этишга чақиргани ҳақида хабар берган эдик.