16:37, 19 Декабрь 2025 | GMT +5
АҚШ “грин карта” дастурини вақтинча тўхтатди
АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм “грин-карта” лотереяси дастурини вақтинча тўхтатишни буюрди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
“Грин карта” доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ва АҚШ фуқароси бўлмаган шахсларга мамлакатда ишлашга рухсат берувчи шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳар йили АҚШ ҳукумати “Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – DV” дастури доирасида 50 000 та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади.
“Грин карта” дастури тўхтатилишига Браун университетида отишма содир этганликда гумонланган шахс ушбу дастур орқали мамлакатга келгани сабаб бўлгани айтилмоқда.