АҚШ фуқаросини уйи олдида асаларилар чақиб ўлдирди

АҚШда 59 ёшли эркак уйи олдида асаларилар тўдаси томонидан ҳужумга учради. Натижада у вафот этди, деб хабар беради Кazinform ХАА ABC Newsга таяниб.

Ҳодиса
Фото: pixabay.com.

Воқеа сешанба куни АҚШнинг Кентукки штати, Харлан округида юз берди.

Бир киши уйининг ҳовлисидан тупроқ аралашмаси билан тўлдирилган эски қопни кўтарганида, асаларилар тўдаси учиб чиқиб, унга ҳужум қилган. Унинг оиласи ва қутқарувчилар ёрдамга шошилиб, сунъи нафас беришга ҳаракат қилишган. У тез тиббий ёрдам бўлимида вафот этди.

Сўнгги хабарлар