Ахборот майдонида 105 йил: Кazinformга табриклар келмоқда

ASTANА. Кazinform — Бугун мамлакатдаги энг кўҳна медиа ресурслардан бири – Kazinform халқаро ахборот агентлиги 105 ёшга тўлди. Шу муносабат билан агентлик ходимларига давлат органларидан табрик мактублари келмоқда.

Ахборот майдонида 105 йил: Кazinform табриклар келмоқда
Коллаж: Kazinform

Кazinform жамоасини биринчилардан бўлиб Қозоғистон Президенти маслаҳатчиси — матбуот котиби Руслан Желдибай табриклади.

— Kazinform халқаро ахборот агентлигининг 105 йиллиги муборак бўлсин! Президентимиз Қасим-Жомарт Тоқаевнинг адолатли Қозоғистонни барпо этиш борасидаги ташаббусини ҳар томонлама тарғиб қилиш, мамлакатимиз тараққиёти ва равнақи йўлида давлатпарвар онгни шакллантиришга ҳисса қўшиш йўлида доимо самарали фаолият юритишингизни тилайман, — деди у.

ҚР Парламенти Сенати ҳам юбилей муносабати билан табрик йўллади.

— Бир асрдан ортиқ вақт давомида ишончли ва тезкор ахборот манбаи сифатида обрў-эътиборини сақлаб келаётган агентлик Сенат фаолиятини, мамлакатимизда кечаётган муҳим воқеаларни ёритишга алоҳида ҳисса қўшмоқда. Сизга ижодий муваффақиятлар, янги ғоялар ва янги ютуқлар тилаймиз! , — дейилади хабарда.

Шунингдек, Мажилис раиси Ерлан Қошановдан ҳам табрик келди. Шундан сўнг мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги табриклади.

Бундан ташқари, ҚР Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти агентлик жамоасига илҳом ва янги ютуқларга эришишни тилади.

— Сайлов ва референдум бўйича ташвиқот давомидаги доимий ахборот кўмаги, сайлов жараёнининг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлашга қўшган ҳиссангиз учун Марказий сайлов комиссияси номидан самимий миннатдорчилик билдирамиз ва юксак меҳнатингизни юксак баҳолаймиз, — дейилади табрик матнида.

Kazinform агентлигининг 105 йиллиги муносабати билан жамоани табриклаш учун Астана шаҳар ҳокимлиги ички сиёсат бошқармаси раҳбарияти ташриф буюрди.

— Сизлар бир асрдан ортиқ вақт мобайнида жамиятни тўғри, ўз вақтида ва сифатли ахборот билан таъминлаб, мамлакатимиз сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги муҳим воқеаларни кенг жамоатчиликка етказмоқдасиз. Бу катта масъулият ва машаққатли меҳнат талаб қиладиган, жамият учун ниҳоятда муҳим вазифа, — дейилади табрик мактубида.

Ижодий жамоани юбилей билан табриклаган ташкилотлар орасида “Байтерек” миллий бошқарув холдинги ҳам бор.

Бугун Қозоғистон йилномаси жарчиси бўлмиш Kazinform агентлиги 105 ёшга тўлди.

Юбилей муносабати билан агентлик томонидан қатор материаллар чоп этилди. Кazinform томонидан тасвирга олинган тарихий суратларни ўқувчиларга тақдим этдик.

Сўнгги хабарлар