Афғонистонда йирик ЙТҲда 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform - Афғонистон ғарбида қочқинларни олиб кетаётган йўловчи автобуси юк машинаси ва мотоцикл билан тўқнашиб, ҳалокатга учради. Оқибатда камида 71 киши ҳалок бўлди, улардан 17 нафари болалар, дея хабар беради Kazinform Al Jazeeraга таяниб.

Автобусда яқинда қўшни Эрондан депортация қилинган афғон қочқинлари бўлган. Улар пойтахт Кобулга кетаётган эди.
Ҳалокат содир бўлган Ҳирот вилояти полицияси автобус ҳайдовчиси “тезликни оширган ва бепарволик қилган”ини маъули қилди.
Афғонистонда ўн йиллик урушдан кейин йўл сифатининг ёмонлиги, автомагистралларда хавфли ҳайдашлар тартибга солинмаганлиги туфайли йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб туради.
Ҳар йили можаролар, таъқиблар, қашшоқлик ва ишсизлик кўп сонли афғонларни Эрон билан 300 километрлик чегарани ҳужжатсиз кесиб ўтишга мажбур қилади. Кўпчилик йирик шаҳарларда кам маошли ишларда ишлайди.
Аввалроқ Эрон ноқонуний қочқинларнинг мамлакатни тарк этиши учун 6 июлгача муддат белгилаган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги уч ойда 450 мингга яқин афғон мамлакатдан қайтган. Бир кун аввал Эрон ички ишлар вазири Эскандар Момени келаси йилнинг мартигача яна 800 минг киши мамлакатни тарк этиши кераклигини эълон қилди.