Афғонистонда хайрия тушлигида 450 киши заҳарланди

ASTANA. Kazinform – Афғонистоннинг Хост вилоятида хайрия тушлигидан кейин тахмина 450 киши заҳарланди, деб хабар тарқатди маҳаллий жамоатчилик соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари Фозил Карим Мандозай.
None

«Жами 450 киши атрофида, шундан 90 нафари болалар, 120 нафари аёллар ҳозир касалхонада даволаняпти», – деган Мандозай.

Соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларининг таъкидлашича, заҳарланишга айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Асосий сабаб ошпазларнинг эҳтиётсизлиги бўлиши мумкин.

Маҳаллий полиция вакилининг маълум қилишича, воқеа юзасидан тергов ишларини хавфсизлик хизмати олиб боряпти.

Сўнгги хабарлар